Президент Жиззахда қурилиш материаллари корхоналарини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

0
234
марта кўрилган.

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди. 

Бу ерда 10 та 7 қаватли уй барпо этилмоқда. Жорий йил Мустақиллик байрами кунлари уларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 420 та оила янги уйли бўлади. 

Биргина бу эмас. Ҳали олдинда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари талайгина. Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, “Тоқчилик” қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари бу ишларга зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.