Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини дастлаб Чимбой туманидаги 8-сон мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишишдан бошлади. Бу ерда Президентга Қорақалпоғистонда мактабгача таълим тизимини истиқболли ривожлантириш дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.