Президент матбуот котиби Шерзод Асадов: Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилади

0
218
марта кўрилган.

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди, дея хабар беради Президент Матбуот котиби.

Ота — оналарда яна савол пайдо бўляпти: Кечагина китоблар ижараси учун 108 минг сўм, ижара шартномаси учун 10 минг сўм тўлаб, 8-синф қизимга мактаб дарсликларини ижарага олиб бергандик. Бугун эса президент мактаб дарсликларини бепул беришни тайинлабди. Энди пулимизни қайтиб беришадими?

Ушбу саволга тегишли ташкиилотлар нима дейди?

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.