Президент қарори билан ташкил этилган эркин иқтисодий зонада хорижий корхона иш бошлади

0
275
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев «Бухоро Варнет» хорижий корхонаси томонидан Бухоро туманида барпо этилаётган инновацион иссиқхона ҳудудида бўлди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 10 июлдаги қарорига мувофиқ вилоятнинг бешта туманида «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Уларда гидропоник иссиқхоналар барпо этиш орқали экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мўлжалланган.

Бугунги кунда эркин иқтисодий зона учун 3 минг гектар ер майдони ажратилган. Жорий йилда 598 гектар ерда 98 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Улар доирасида энергия тежамкор иссиқхоналар ташкил этилиб, маҳсулотларни сақлаш ва қадоқлаш учун экологик тоза қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 4 минг 300 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Қўшни давлатларга 64 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилади. 

Хусусан, Туркия инвестицияси иштирокидаги «Бухоро Варнет» корхонаси томонидан 115 гектар майдонда ойнаванд иссиқхона қуриш режалаштирилган. Бунинг афзаллиги шундаки, ойна қуёш нурини 97 фоизгача ўтказади, узоқ йиллар фойдаланилади. Иссиқхонада ҳар гектарда 300 тоннадан 560 тоннагача помидор етиштирилади, мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Ҳозирда 30 гектар майдонда иссиқхона қурилмоқда. Туркиядан ускуналар келтирилмоқда.  

Корхона 2019-2021 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади.

Шу ерда Бухоро вилоятида мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қайта ишлаш ва ташқи бозорга етказиб беришга қаратилган лойиҳалар тақдимотлари ҳам ўтказилди.

Президентимиз Бухоро вилоятида ўзлаштирилмаган ерлар кўплиги, хориж тажрибаси ва технологияси асосида улардан фойдаланиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади. Мутасаддилар ва хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашиб, зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.