Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

0
39
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.