Президент Самарқандга келди

0
35
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. 

Давлатимиз раҳбари 2017 йил апрель ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади.

Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.  

 

Президент Шавкат Мирзиёев  Имом Бухорий мақбарасини  зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. 

Мақбара ҳовлисида ушбу мажмуани реконструкция қилиш, атрофини кенгайтириш концепцияси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳага кўра, мақбара атрофидаги улкан ҳудудда меҳмонхоналар, уй-жойлар, мактаб, шоҳбекат, савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш, хиёбонлар ташкил этиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани такомиллаштириш, мажмуадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди:- Бу ерга келган одам ўзига маънавият олиб кетиши керак. Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак. Шунинг учун яна ўйланглар, қурилишни режали, босқичма-босқич амалга оширинглар,- деди Шавкат Мирзиёев.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.