Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган «Дорут-тиловат» мажмуасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат этилди. Уламолар билан мулоқотда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритилди.