Президент Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрига келди

0
222
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.

— Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб,  замонавий билимларни эгаллаб  Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман,  — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари 22 январь куни Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.