Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга келди

0
30
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни Тожикистонга ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.  

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти кутиб олди.  

Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади. Президентимиз эртага Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.