Президент спортчиларга муваффақият тилади

0
127
марта кўрилган.

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги янги сув спорти мажмуаси билан танишди. 

«Ватанпарварлар» боғи ёнида қад ростлаган ушбу иншоот ўзига хос меморий ечимга эга. Ташқи кўриниши парвоз қилаётган қушни эслатади. Унинг бир қанотида ўғил болалар, иккинчи қанотида қизлар учун алоҳида сузиш ҳавзалари бунёд этилган. Бу ердаги замонавий шароитлар ота-оналарнинг, ёшларнинг сув спортига қизиқишини оширади.

Ювиниш, овқатланиш, тиббиёт ва фитнес хоналарида барча қулайликлар яратилган.

Президентимиз бу ерда шуғулланаётган спортчи ва мураббийлар билан суҳбатлашиб, уларга келгуси мусобақаларда муваффақият тилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.