Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга илғор давлат. Иқтисодиёти ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда туради. “Катта еттилик” давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлатимиз раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.
Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази – Нагоя шаҳрида бўлади.
Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламент раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.