Президентлар қадимий Бухоро зиёратида: Давлат раҳбарлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига ташриф буюрди

0
146
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Бухорога келди. Давлатимиз раҳбари Бухоро халқаро аэропортида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғанни кутиб олди.

Президентлар биргаликда Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади, диққатга сазовор масканлар билан танишади.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдоған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир. 

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Мустақиллик йилларида бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди.

Туркия Президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.