Президентлар китоблар кўргазмаси билан танишди

0
215
марта кўрилган.

Музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари — илмий асарлари  кўргазмаси билан танишди.

Ушбу китоблар мамлакатимиз илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш лозим. Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари — “Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар”, “Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси”, “Барҳаёт афсона”, “Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи” номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди. 

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентига мамлакатимизда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.