Президентлар пойтахтимиздаги Технопарк фаолияти билан танишдилар

0
60
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Олий мартабали меҳмонга Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, жумладан, Жанубий Кореянинг «Samsung Electronics» компанияси технологияси асосида тайёрланаётган техника намуналари намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион доллар бўлган 16 та ишлаб чиқариш қуввати жойлашган. Бу йил логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва уларнинг назоратида ишлаб чиқарилади, ички ва ташқи бозорларда катта талабга эга. Улар 10 та давлатга экспорт қилинмоқда.

Президентлар икки мамлакат етакчи корхоналари кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, илғор технологиялар ва инновацияларни трансфер қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.