Профессор Дилором Ёрматова андижонлик фермерларга ғўза қатор ораларига соя экишда ўз тажрибаси билан ёрдам бермоқда

0
207
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, ғўза қаторлари ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш таклифини берган эди.

Ушбу таклифни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятига бутун умрини соя етиштириш илмига бағишлаган, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Дилором Ёрматова таклиф қилинди.

Олима андижонлик фермерларга ғўза ва сояни бирданига экиб, тупроқ унумдорлигини ошириш, қўшимча дон олиб, тоза ўсимлик мойи олишга эришиш ҳамда ғўзаниниг маъданли ўғитларга бўлган талабини камайтириб, тупроқда экологик тоза муҳит яратиб, органик маҳсулот етиштиришда яқиндан ёрдам бермоқда.

Жалақудуқ, Олтинкўл, Хўжаобод, Бўстон, Избоскан туманларида қишлоқ хўжалиги мутахассисларига профессор Д.Ёрматова ушбу дуккакли экин тури бўйича керакли тавсиялар билан тушунтириб берди ва дастлабки ғўза қатор орасига соя экиш ишлари бошлаб юборилди.

Маълумот учун: профессор Дилором Ёрматованинг илмий-тадқиқот иши натижалари асосида 2010-2011 йилларда Сирдарё вилоятида соя билан ғўзани бирга қўшиб экиш бўйича тажрибалар олиб борилган ва юқори самарадорликка эришилган эди.

Суратда: Андижонлик феремерларга ғўза қаторлари орасига соя экиш ишларини ташкил этишда ўзининг илми ва тажрибаси билан яқиндан ёрдам берган олима вилоят ҳокимлиги томонидан “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.