Қабул қилинган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг янада ривожланишига хизмат қилади

0
92
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Хусусан, ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Республикаси Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Сингапур ҳамкорлик агентлиги ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;

– Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Республикаси Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.