Асални музлатгичда сақлаш мумкин эмас. Чунки, совутгич таъмини ёмонлаштиради ва зарарли моддаларнинг ажралиб чиқишига ҳисса қўшади.
Бананни ҳам музлатгичда сақлаш мумкин эмас, у тезда қорайиб, асл таъмини йўқатади.
Помидор музлатгичга қўйилса, тезроқ чирийди ва ёрилиб кетади. Ва бу уларни сифатини пасайтириш билан бирга саломатлик учун хавф туғдиради.
Нонни музлатгичда асраш, унинг сақланиш муддатини узайтирмайди. Очиқ ҳавода асраш табиий хусусиятларини ўзида сақлаб туришга кўмаклашади.
Мадинахон ТОПИЛОВА тайёрлади.