Қиличбозларимиз тарихда илк маротаба Осиё чемпионатида совриндор бўлдилар

0
133
марта кўрилган.

Бирлашган араб амирлигининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Мусобақанинг қилич (сабля) йўналишида жамоавий баҳсларда қатнашган кадетларимиз чорак финалда Иордания терма жамоасини 45:23 ҳисобида мағлубиятга учратганликлари ҳақида хабар қилгандик. Вакилларимиз ярим финалда қувайтлик рақибларни 45:44 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга бўлгандилар.
 
Ҳал қилувчи финал жангида спортчиларимиз Жанубий Кореяга 26:45 ҳисобида ютқазиб қўйдилар ва Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айландилар. 
 
Маълумот учун, қилич (сабля) бўйича баҳсларда терма жамоамиз таркибида қуйидаги спортчилар жанг ўтказдилар:
 
Жалолиддин Душамбоев (2002 йил) — Чирчиқ Олимия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси
 
Шерзод Мамутов — (2002 йил) — Қорақалпоғистон Республикси агро ва сув хўжалиги коллежи ўқувчиси
 
Пазил Генжебаев — (2003 йил) — Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси
 
Бобир Расулов — (2002 йил) — Тошкент шаҳри, 34-сонли мактаб ўқувчиси.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.