Қирғизистон раҳбари Хивадаги йирик гиламчилик корхонаси билан танишди

0
26
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров «Хива гиламлари» комбинатида бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

2020 йилда ташкил этилган мазкур корхонада йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Хитой, Россия, АҚШ, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Европанинг етакчи давлатлари технологияси билан жиҳозланган замонавий комбинатда бугунги кунда 750 киши меҳнат қилмоқда.

Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоурумини, шунингдек, комбинат ҳудудида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бренди остидаги саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Тегишли вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.