Тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаев 16 февраль куни Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Ҳамюртимиз слалом дастурида финишга оз қолганида белгиланган даврозадан ўтишда хатога йўл қўйгани учун дисквалификация қилинди.
Шунга қарамай, унинг гигант слалом дастуридаги иштироки эътиборга молик. Комилжон Осиё қитъаси вакиллари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.