Қўқонда давлат-хусусий шерикчилиги асосида университет ташкил этилади

0
334
марта кўрилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Da Vinci» масъулияти чекланган жамиятининг Қўқон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи Қўқон университетида ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланиши белгиланган.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади.

Университетда Ўзбекистон олий таълим дастурлари билан бирга дунёнинг нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг олий таълим дастурларини жорий этилади. Хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга оширилади. Таълим жараёнига хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб этилади. Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг малакавий амалиётини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.