Сафия Бурхонова пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати ғолиби

0
25
марта кўрилган.

Бирлашган Араб амирлигининг Дубай шаҳрида пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кечаги беллашувларда  ҳамюртимиз Сафия Бурхонова кумуш медал совриндори бўлди.

Ядро улоқтириш секторида F12 йўналишида иштирок этган Рио-2016 совриндори Сафия Бурхонова 14.97 метр натижа қайд этиб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан бирга келаси йилги Паралимпия ўйинлари лицензиясини ҳам қўлга киритди.

Аввалги куни эса узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Салиев жаҳон чемпионатлари рекордини янгилаб, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари иштирокчисига айланган эди.

 Токио-2020 Паралимпия ўйинларида  қатнашиш шарафига эришганлар сони тўққиз нафарга етди.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.