Саидамирхон Турғунбоев Осиё чемпионатининг кумуш медали совриндори

0
278
марта кўрилган.
 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 1-3 декабрь кунлари Гонгконгда от спортининг конкур йўналиши бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Саидамирхон Турғунбоев муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медал совриндори бўлди. 

 
Эътиборлиси, бу сўнгги 20 йил давомида ўзбек чавандозининг тўсиқлардан сакраш (конкур) бўйича ўтказилган қитъа чемпионатларида қўлга киритган илк медали бўлди. 
 
Таъкидлаш керак, ҳамюртимизнинг бундай нуфузли мусобақада иштирок этиб, жаҳоннинг йигирма нафар тажрибали чавандозлари орасида шоҳсупанинг иккинчи ўрнига кўтарилишида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва унинг амалдаги ижроси мужассам. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.