Самимий миннатдорлик

0
354
марта кўрилган.

Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан ўзларининг самимий табрик ва қутловларини йўллаб, эзгу тилакларини билдирган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, чет эллик сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Кўпмиллатли халқимиз ва давлатимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром ифодаси бўлган ушбу табрик ва тилаклар мен учун ғоят қадрли бўлиб, уларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг кўламли демократик ислоҳотларимиз ҳамда мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Мана шу қувончли айёмда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлган меҳнаткаш ва бағрикенг, кўпмиллатли халқимизга ўзимнинг юксак фарзандлик меҳрим ва эҳтиромимни билдиришдан беҳад мамнунман.

Ишончим комилки, эл-юртимизнинг куч-ғайрати ва бунёдкорлик салоҳияти билан қонун ва адолат барча соҳаларда устувор бўладиган халқпарвар давлат ва жамият қуриш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга албатта етамиз.

Шавкат Мирзиёев,   Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.