Самимий қутловлар

0
97
марта кўрилган.
Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:   

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён,

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Баҳрайн Подшоҳи Ҳамад ибн Исо Ол Халифа,

Қувайт Амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос,

Жазоир муваққат Президенти Абдулқодир ибн Салоҳ,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.