Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси делегацияси Тошкент давлат шарқшунослик университетида

0
99
марта кўрилган.

Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси Бош котиби ўринбосари Иброҳим Абанмай раҳбарлигидаги делегация 2023-йил 28- ноябрь куни  Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Рихсиева билан ҳамкорлик масаласида учрашди.

Учрашув чоғида Академия Бош котиби ўринбосари Иброҳим Абанмай университетда талабаларга араб тилининг ўқитилишини ва арабшунослик борасида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларини юқори баҳолади. Педагог кадрларни тайёрлашда фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Суҳбат натижасида икки муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш имкониятлари ва уларнинг истиқболлари борасида фикр алмашилди, биргаликда илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар ва семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

Келишувга биноан Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси билан ҳамкорликда Тошкент давлат шарқшунослик университети базасида навбатдаги араб тили бўйича малака ошириш курслари ташкил этилди.

Куни кеча қисқа муддатли интенсив курслар ўз ниҳоясига етди ва тингловчиларга халқаро сертификат топширилди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.