Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Сен азиз ва муқаддассан, муқаддас аёл” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир Инглиз филологияси факультети томонидан ташкил этилди. Унда университетнинг профессор-ўқитувчи аёллари, ходимлар ва талаба-қизлар иштирок этишди.
Тадбирни ЎзДЖТУнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Юсупов Отабек Якубович очиб берди ва ректорнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам тадбирида машҳур санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, VIA Marokand гуруҳи, Афруза ва бошқа эстрада юлдузлари иштирок этди. Улар ўз куй-қўшиқлари билан барча тантана иштирокчиларини табриклашди.
Шунингдек, иқтидорли талаба-қизлар томонидан ижро қилинган рақслар ҳамда Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейи ўқувчиларининг чиқишлари байрамга янада файз бағишлади.
Тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар ҳамда санъаткорларга миннатдорлик билдирилиб, университет томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.
Байрам тадбиридан сўнг барча университет ходималарига университет томонидан байрам совғалари улашилди.