Сергели туманида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган спорт мусобақалари

0
329
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмуддинова томонидан тасдиқланган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси соврини учун Тошкент шаҳри аёллари ўртасида волейбол, стол тенниси, сузиш, шахмат ва шашка каби  спорт турлари бўйича мусобақаларнинг Низоми асосида Сергели туманидаги 55-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида мусобақалар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизлар ўртасида  соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни оммавий тарзда спорт турлари билан шуғулланишларини ташкил этиш,  аёллар ўртасида  спорт мусобақаларини ўтказишни анъанага айлантиришдир. Шунингдек, Тошкент шаҳри миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда туман шарафини ҳимоя қиладиган хотин-қизларни ва жамоаларни аниқлаш бўлди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ва туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, туман хокимлиги, халқ таълими бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар Иттифоқи ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари хамда таълим ҳамда мактабгача тарбия, соғлиқни сақлаш муассасалари хотин-қизлари иштирок этдилар.

 Спорт мусобақалари бошланишидан аввал Ватанимиз мадҳияси янгради, сўнгра Сергели тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Саттарова ўтказилаётган мусобақанинг мақсад ҳамда вазифаларини тушунтириб ўтди. А.Саттарова ўз сўзида хотин-қизларни спорт турлари билан шуғулланишларини тарғиб этиш, маҳаллаларда ўзаро мусобақаларни доимий равишда ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Шунингдек,  спорт турлари бўйича 1-ўринни эгаллаган хотин-қизлар ва жамоалар Сергели тумани шаънини Тошкент шаҳар миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда ҳимоя қилишини билдирди. Шундан сўнг жамоалар ўртасидаги беллашувни волейболчи қизлар бошлаб беришди.

Мусобақаларни қизиқарли ўтишини таъминлаш мақсадида депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам стол тенниси бўйича беллашдилар.

Ҳаётхон ҚЎЧҚОРОВА, Сергели тумани  Халқ депутатлари Кенгаши депутати

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.