Сергелида яна кўплаб уйлар қурилади

0
263
марта кўрилган.

Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилиш кранлари шунчалик кўпки, худди дарахтзорга ўхшайди. Бу бунёдкорлик ишлари кўламидан, шиддатидан. Жумладан, “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 66 та 7 қаватли уй қурилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг июль ойида бу ерга ташриф буюрган, ўша кунлари қурилишга пойдевор қўйилиб, ишлар бошланган эди. 

Атиги беш ойда бу ерда улкан мавзе қад кўтарди. 1 минг 176 хонадонга мўлжалланган 21 та уй барпо этилди. Бошқа уйларнинг қурилиши давом этмоқда.

Туркиянинг инновацион технологиялари асосида бинонинг ташқи деворлари ҳарорат сақловчи материаллар билан қопланган. Бу уйларни қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.

Президентимиз ушбу уйлардан бирини кириб кўрди. Қурилиш соҳасида янги тизим яратилганини, бу аҳолини уйли қилиш билан бирга кўплаб иш ўринлари ҳам очаётганини таъкидлади.

Мавзеда маҳалла гузари ҳам бунёд этилган бўлиб, унда маҳалла раиси ва маслаҳатчилари хоналари, уй-жой мулкдорлари ширкати, профилактика инспектори хонаси, кутубхона фаолият юритади.

Шавкат Мирзиёев туманнинг 8-даҳаси ёнида қуриладиган уйлар участкасида ҳам бўлди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.