Сержантлар форуми

0
468
марта кўрилган.

Хоразм вилоятида “Сержантлар форуми” доирасида Шимоли-Ғарбий Ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида “Бошланғич бўлимларда  мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаш ва соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш масалаларида сержантлар таркибининг ролини ошириш” мавзусида форум ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг асарлари ҳамда Жумабой Раҳимовнинг “Ватаннинг шерюрак баҳодири” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Шимоли-Ғарбий Ҳарбий округ қўмондони ўринбосари А.Шарипов,  вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г.Ибадуллаева сўзга чиқиб, иштирокчиларни самимий табрикладилар. Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиали катта ўқитувчиси Атабек Сафарбаев  “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарлари-буюк истиқболимиз кўзгуси”, Урганч давлат университети доценти, тарих  фанлари номзоди Қудрат Машарипов “Жалолиддин Мангуберди-нафақат Хоразмнинг, бутун Ўзбекистоннинг фахри-ғурури” мавзуларида маъруза қилди.

Тадбир доирасида “Китобхон ҳарбий” акцияси ўтказилди. Ғолибларга ташкиолотчилар томонидан китоблар  совға қилинди.  Шунингдек, “Хоразм” нашриёти томонидан нашрдан чиққан “Хоразмлик ижодкорларнинг ватанпарварлик ғоялари тараннум этилган янги китоблари” тақдимоти ва   “Истеъдодим, ижодим Сенга бахшида, Ватан!” мавзусида  ёш истеъдодларнинг мушоираси  ўтказилди.

 Савол-жавоблар, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан тадбирга  якун ясалди. Форум доирасида китоб савдолари ҳам ташкил қилинди.

Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.