Мамлакатимизда илмий салоҳиятни юксалтириш ва бу орқали олимларимизнинг жаҳон илм-фанига қўшаётган ҳиссаси тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдиқулова Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) аъзоси этиб сайланди. Олима бу йилги сайловларда МДҲ ва Марказий Осиёдан ягона вакил бўлди. Ўзбекистон тарихида бу нуфузли академияга сайланган еттинчи академик олим сифатида эътироф этилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълумотида.
Бўлиб ўтган сайловда жами 74 нафар олим (50 нафар эркак ва 24 нафар аёл) сайланиб, ТWАС академикларининг умумий сони 1444 нафарга етди. Бутунжаҳон фанлар академияси президенти, профессор Қуаррайша Абдул Каримнинг Шаҳло Турдикуловани табриклаб, уни диплом топшириш маросимига таклиф қилди. Академикликка диплом топшириш маросими 2025 йил бошида Италиянинг Триэст шаҳридаги академия бош қароргоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳло Турдиқулова COVID-19га қарши Ўзбекистон-Хитой вакцинасининг ҳаммуаллифидир. У 2024 йил апрель ойида Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланган олима ташкилотнинг 80 йиллик тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. У шунингдек, Илғор технологиялар маркази қошидаги инсон генетикаси ва биотехнологиялари илмий мактабининг асосчиси ва раҳбари ҳам ҳисобланади.
А.РУСТАМОВ, ЎзА
gujum. uz cайти таҳририяти Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Шаҳло Турдиқуловани табриклайди, омадлар тилайди.