Шарофиддин Лутфуллаев «Катта Дубулға» совриндори бўлди

0
93
марта кўрилган.

 Ўзбекистонлик дзюдочилар Франция пойтахти Париж шаҳридаги «Катта Дубулға» турнирида иштирок этишди.

60кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев дастлабки жангларда кореялик Харим Ли ва франциялик Седрик Револни мағлуб этди. Ярим финалда бразилиялик Фелипе Пелимдан устун келди. Олтин медаль учун кечган баҳсда эса афсуски япониялик машҳур спортчи Тору Шишимега ютқазиб қўйди. 
 
Якунда ҳамюртимиз мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди. 
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.