Шавкат Мирзиёев: Бу қўшилган қиймат яратишда инқилобий усул

0
72
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг “in vitro” лабораториясини бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш мақсадида лабораториялар ташкил этилмоқда. “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг лабораторияси ана шундай замонавий мажмуалардан бири.

Умумий қиймати 2,6 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа 2019 йил ишга туширилган. Натижада илгари хориждан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини маҳаллий шароитда тайёрлаш йўлга қўйилган.

Бу усул икки жиҳатдан жуда муҳим. Биринчиси, четдан келтирилаётган кўчатлардаги турли касалликларнинг юртимизга кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади. Иккинчиси, маҳаллий лабораторияда етиштирилган кўчатлар хорижникига нисбатан бир неча баробар арзон бўлади. Масалан, шу пайтгача чет элдан олиб келинган ёнғоқ кўчатининг бир донаси 5 доллардан 20 долларгача бўлган бўлса, бу ерда етиштирилаётгани 3-3,5 долларни ташкил этади.

Агрокимё ва тупроқшунослик лабораторияси ҳам ишга туширилган бўлиб, тупроқ, сув ва барг намуналарини ўрганиш йўлга қўйилган. Бунинг самарадорлиги шундаки, боғдорчилик хўжаликларининг тупроқ шароити ўрганилиб, унга мос кўчатлар тавсия қилинади. Натижа кўчатлар хатосиз униб, мўл ҳосил етиштирилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.