Шавкат Мирзиёев ғалла ҳосилини кўрди ва комбайнни бошқариб, ғалла ўрди

0
123
views

Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги “Ангор Сурхон ғурури” кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ушбу кластернинг умумий ер майдони 11 минг гектардан зиёд. Шунинг 4 минг 870 гектарида ғалла етиштирилмоқда. Бу йил Россия Федерациясидан касалликларга чидамли ғалла навлари келтириб экилган. Гектарига 80 центнердан ҳосил олиш кутиляпти.

Давлатимиз раҳбари комбайнни бошқариб, ғалла ўрди.

4 минг 656 гектарда пахта қўшқатор экилган. Калифорния усулида суғориш натижасида сув сарфини 50 фоизга тежашга эришилмоқда.

Президент соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлигини қайд этди.

Кластерда сабзавот ва дуккакли экинлар ҳам етиштирилади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here