Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни Туркий кенгашнинг фахрий раиси этиб сайлангани ҳамда Туркий дунёнинг олий орденига сазовор бўлгани билан табриклади.
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Кенгашга асос солиниши ва унинг ривожланишига, ташкилот доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенгайишига катта ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.
Элбоши Нурсултон Назарбоев, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиши ушбу тузилманинг халқаро нуфузини ва ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.