Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Президент мактабида бўлди

0
35
марта кўрилган.

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган таълимнинг янги тизими – Президент мактаблари ташкил этилди. Жорий йилда Қарши шаҳрида ҳам шундай мактаб фойдаланишга топширилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани кўздан кечирди.

168 ўринли мактаб биноси ва ётоқхона Президент мактаблари стандарти асосида қурилган. Фан хоналари, лабораториялар, спорт залларида энг замонавий шароитлар яратилган. 

Бу йил мактабга 10 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топшириб, шундан 144 нафари қабул қилинди. Таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатлашди.

– Бу ҳаётларингиздаги биринчи энг катта ғалабангиз. Ана шу ғалаба билан сизларни табриклайман, ота-онангизга раҳматлар айтаман. Ўз келажагингизга замин яратаяпсиз. Вақтдан, бу шароитлардан унумли фойдаланинглар. Бугунги муваффақият – тарих. Янаям кўпроқ ўқиб, изланишдан тўхтаманглар. Келгусида янги Ўзбекистоннинг муносиб фарзандлари бўлиб етишасизлар. Мен бунга ишонаман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мактаби билан вилоятдаги бошқа мактаблар ўртасида тажриба алмашинувни йўлга қўйиш, шу асосида аниқ фанларни ўқитиш методологиясини янгилаш зарурлиги таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.