Шавкат Мирзиёев Самарқандда Мўғулистон Президенти билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

0
105
марта кўрилган.

 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Олий мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Мўғулистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ухнаагийн Хурэлсух саммит доирасида хорижий давлатлар раҳбарлари билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон 2004 йилдан бери Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар.

Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат Президентлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги самарали раислигини қайд этиб, саммит муваффақиятли ўтишини тилади.

Учрашув якунида икки мамлакат зртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.