Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

0
139
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.