Шавкат Мирзиёев Мадаминжон ота оиласига ҳамдардлик билдирди

0
127
марта кўрилган.

Йирик жамоат арбоби, “Нуроний” жамғармасининг таниқли вакили, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мадаминжон ота  Ҳасанов шу йил 22 декабрь куни 94 ёшида вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Мадаминжон ота хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.