Шавкат Мирзиёев Манас қишлоғига келди

0
150
views

Президент Шавкат Мирзиёев Дўстлик туманидаги Манас қишлоғига келди.

“Манас” қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. 

Давлатимиз раҳбари терини қайта ишлаш, агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат кластери барпо этиш, туя сути билан даволайдиган клиника ташкил қилиш борасидаги таклифларга алоҳида эътибор қаратди. 

Аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича консалтинг хизмати кўрсатиш, молиялаштириш базасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here