Шавкат Мирзиёев Пекинга келди

0
79
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга келди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

«Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Хитой расмий шахслари кутиб олди.

“Бир макон, бир йўл” халқаро форуми биринчи марта 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам давлатимиз раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40 дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 25 апрель куни бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин, қатор давлатлар ва халқаро институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.