Шавкат Мирзиёев «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем билан кўришди

0
1304
марта кўрилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябр куни “Чонг Ва Де” (“Мовий сарой”)да “Сарой жавоҳири” сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди. Бу ҳақда Жанубий Корея матбуотига асосланиб Daryo.uz хабар беради.

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея Президенти қароргоҳида уюштирилган кечки овқатда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрган.

Хабарда ёзилишича, кечки овқат вақтида Тангем тайёрлаган овқатлардан бири меҳмонларга тортилган. Тадбирда сериалдаги “Онара” қўшиғи ҳам ижро этилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.