Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Турсунзода шаҳридаги “Талко” давлат унитар корхонаси билан танишди.
Ушбу завод 1975 йилда қурилган. 2007 йилда “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонасига айлантирилган. Бугунги кунда “Талко” тоғ-кон ва кимё-металлургия соҳаларида кўплаб корхоналарни бирлаштирган.
Жорий йил июль ойида Ўзбекистоннинг «Крантас групп» масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон алюминий компанияси ҳамкорлигида «Талко-Крантас» махсус техникалар заводи ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонада автокранлар, трактор прицеплари, яримтиркамалар ва бошқа махсус техникалар ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ташрифи чоғида ушбу истиқболли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Тожикистон алюминий компанияси фаолияти билан танишди.