Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.