Аёллар ўртасидаги S13 классда 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида қатнашган Нигорахон Мирзоҳидова финишга 2-бўлиб етиб келган бўлса, Шоҳсанамхон Тошпўлатова 5-ўринни эгаллаб, финал дастурида ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.
Афсуски, финал мусобақасида вакилаларимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллай олишмади. Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:08.37 сония натижа билан бешинчи натижани қайд этган бўлса, 1:09.85 сония билан Нигорахон Мирзоҳидова еттинчи бўлиб маррага етиб келди.
Мусобақанинг кейинги кун дастурларида иштирок этадиган спортчиларимизга омадлар тилаб қоламиз.
Ж. Саъдуллаев тайёрлади.