Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова пара-сузувчимиз финал дастурида иштирок этишди

0
40
марта кўрилган.

Аёллар ўртасидаги S13 классда 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида қатнашган  Нигорахон Мирзоҳидова финишга 2-бўлиб етиб келган бўлса, Шоҳсанамхон Тошпўлатова  5-ўринни эгаллаб, финал дастурида ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.

Афсуски, финал мусобақасида вакилаларимиз совриндорлар қаторидан жой эгаллай олишмади. Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:08.37 сония натижа билан бешинчи натижани қайд этган бўлса, 1:09.85 сония билан Нигорахон Мирзоҳидова еттинчи бўлиб маррага етиб келди.

Мусобақанинг кейинги кун дастурларида иштирок этадиган спортчиларимизга омадлар тилаб қоламиз. 

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.