Сингапур Президенти Тошкент шаҳрига келди

0
51
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Пойтахтимиз аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Сингапур Президенти ва унинг турмуш ўртоғини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова, ташқи ишлар вазири Б.Саидов ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Умурзоқов кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон ва Сингапур делегацияси аъзолари “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги ривожланиши ва ушбу бетакрор мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди, миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.