Сингапур Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

0
29
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.