Сой бўйида кўркам маданият ва маърифат маскани барпо этилди

0
402
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 9 февраль куни Олмазор туманида бўлиб, каналлар бўйини ободонлаштириш, аҳолининг дам олиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.     

Бугун бу ерда кўркам маданият ва маърифат маскани бунёд бўлди. «Дамаши» каналининг 2,5 километр қисми қирғоқлари бетонлаштирилиб, «Сой бўйи» сайилгоҳи барпо этилди. Мамлакатимиз ва жаҳондаги машҳур обидалар макетлари ўрнатилди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан кафе ва ресторанлар, коворкинг маркази, фитнес клуби ва бошқа объектлар ташкил қилинди.

Президентимиз коворкинг маркази ва ундаги тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди. 

Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани ҳам аввалги ташрифнинг амалий натижаларидир.

Кутубхона бой китоб фонди ва ахборот технологиялари билан таъминланган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан электрон тарзда боғланган. 

Нуронийлар масканида фахрийлар ўз вақтини мазмунли ўтказиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча шароитлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари мазкур кутубхоналар ва Нуронийлар масканини кўздан кечирди. Маҳаллий аҳоли вакиллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Шу ерда маҳаллаларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизими ҳақида маълумот берилди. Президентимиз бу тизимни Тошкент шаҳрининг барча туманларида жорий қилиш, жиноятчиликнинг олдини олишда илм ва таҳлил асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.