Соя экишдан асосий мақсад – бир майдондан икки марта ҳосил олиш ва тупроқ унумдорлигини тиклаш

0
145
марта кўрилган.

Андижон вилояти далаларида мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан синов тариқасида пахта ораларида ва ғалладан бўшаган майдонларда соя етиштирилмоқда.

Соя етиштириш бўйича катта тажрибага эга қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова Андижон тумани Бакиров, Ҳақиқат, Ўзбекистон ва Тошматов массивларидаги фермер хўжаликларидаги соя экинида олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишди ва зарур маслаҳатларини берди.

– Андижон тумани заминида соянинг гуркираб ўсаётганини ва  гуллаганини кўриб бениҳоя қувондим. Бу илм ва инновацияни уйғунлаштириш ҳамда  фермерларнинг машаққатли меҳнати самарасидир. Ғўза қатор ораларига ва ғалладан бўшаган майдонларга соя экишдан асосий мақсад –  бир майдондан икки марта ҳосил олиш ва тупроқ унумдорлигини тиклашдир, – деди олима Дилором Ёрматова.

Фермерлар соя етиштириш борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга олимадан жавоб олишди ва ўз фикрларини ҳам билдиришди.

Мазкур дуккакли ўсимлик барча қишлоқ хўжалик экинлари – кузги ғалла, ғўза, маккажўхори, сабзавотлар ва шу каби бошқа экинлар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Ундан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда тупроқ унумдорлиги ҳамда сув таъминоти яхши бўлган майдонларни танлаб олиш, шунингдек, экинни тупроқ шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Пировардида фермернинг даромади  икки баравар кўпаяди.

Яшарбек ИНАЗАРОВ, Андижон тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.